«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд кетма-кет учинчи ўйинда гол урди.
Норвегиялик футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-туридан ўрин олган «Порту»га қарши баҳсда дубль қайд этди. «Манчестер Сити» ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Холанднинг голларига Энцо Фернандес ва Райан Аит-Нури ассистентлик қилди.
Бунга қадар ҳужумчи «Ковентри»га қарши 1:0 ҳисобидаги ўйинда гол урган, шунингдек, Премьер-лигада «Кристал Пэлас» дарвозасига икки бор тўп киритган эди. Ўша баҳс «Манчестер Сити»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Жорий мавсумда Холанд 5 та ўйинда 5 та гол урди.













