Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Рафинья август ойида Ла Лиганинг энг яхши футболчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси ва сардори Рафинья Испания Ла Лигасида август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Ўтган ойда бразилиялик ҳужумчи Ла Лиганинг учта учрашувида иштирок этиб, 5 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Рафинья «Эльче» (5:0) ва «Райо Вальекано» (5:2)га қарши учрашувларнинг ҳар бирида дубль қайд этди. Шунингдек, у Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши баҳсда (2:0) битта гол урди.

Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Рафиньянинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:37, 11.09.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик