"Ан-Наср"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Марсело Брозович Қатарнинг "Ас-Садд" клубига эркин агент сифатида ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Хорватиялик футболчи июль ойида Саудия Арабистони клубини тарк этганидан буён жамоасиз эди.
Брозович фаолияти давомида "Ан-Наср"дан ташқари Италиянинг "Интер" клубида ҳам тўп сурган.













