Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Доннарумманинг уйини тунаган жиноий гуруҳ етакчиси 9 йилга қамалди

Баҳо:
+2 | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ва Италия миллий терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг уйига қилинган босқинчилик ҳаракати ташкилотчиси Илёс Хербуш 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.

Мудҳиш воқеа 2023-йилнинг 20 июлидан 21 июлига ўтар кечаси содир бўлган. Етти кишидан иборат жиноий гуруҳ (уларнинг баъзилари ҳали ҳам аниқланмаган) Доннарумма ва унинг севгилиси бўлган вақтда уларнинг Париждаги уйига бостириб кирган. Қароқчилар уларга куч ишлатиб, телефон қувватлагич симлари билан боғлаб қўйган ва уйни тунаб кетган.

Ansa агентлиги маълумотларига кўра, босқин вақтида дарвозабоннинг юзига жароҳат етказилган. Шундан сўнг уйдан катта миқдордаги пул, қимматбаҳо соатлар, дизайнерлик сумкалари, телефон ҳамда Mercedes ва Lamborghini автомобилларининг калитлари ўғирланган. Зарар миқдори салкам 1 миллион еврони ташкил этган. Энг фожиали тарафи шундаки, ўша вақтда ҳомиладор бўлган Доннарумманинг севгилиси Алессия воқеадан бир неча кун ўтиб, қорнидаги фарзандидан айрилган.

Маълум бўлишича, Ганито лақаби билан танилган 21 ёшли Хербуш 14 ёшидан бери қамоқда жазо ўтайди ва ушбу операцияни айнан ўз камерасидан туриб бошқарган. У 2025-йилнинг март ойида қамоқдан қочишга ҳам уринган. Унинг исми кўплаб одам ўғирлаш жиноятларида ҳам тилга олинади. Бошқа жиноятлари учун берилган жазо муддатларини қўшиб ҳисоблаганда, у энди фақатгина 2043-йилнинг апрелида озодликка чиқиши мумкин. Суд қарорига кўра, Хербуш Доннарумма иши бўйича 80 минг евро миқдорида жаримага ҳам тортилди.

Яна бир гумондор, 22 ёшли Хян Мамуни судда оқланди. Жиноятни ташкиллаштиришда ёрдам беришда айбланган Мухтор Диоп эса ўз айбига иқрор бўлди ва 5 йилга (шундан 2 йили шартли) озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм ўқилиши жараёнида Доннарумма ва унинг севгилиси иштирок этмади.

Эслатиб ўтамиз, италиялик посбон 2023-йилда Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби шарафини ҳимоя қилган, 2025-йилда эса “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган. У Париж клуби сафида тўрт карра Франция чемпиони, икки марта мамлакат кубоги ва уч марта Суперкубоги соҳибига, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган. Доннарумма Лев Яшин номидаги йилнинг энг яхши дарвозабони совринини икки марта қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:33, 13.09.2026.
Ўқилди: 1104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик