"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн жамоа сафидаги голлари сонини 150 тага етказди.
Англиялик футболчи учун юбилей голи Бундеслиганинг 3-турида "Эльверсберг"га қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда урилди. Айнан Кейннинг голи мюнхенликларга ғалаба келтирди.
Opta маълумотига кўра, Кейн 2023/24 мавсуми бошидан буён Европанинг топ-5 чемпионатлари вакиллари орасида барча мусобақаларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.
У 2023 йилда "Тоттенхэм"дан "Бавария"га ўтганидан бери 150 та гол урди. Ундан кейинги ўринларда Килиан Мбаппе 137 та, Эрлинг Холанд эса 114 та гол билан бормоқда.
Кейн "Бавария" сафидаги 150 та голини атиги 153 та ўйинда урган. Шунингдек, 33 ёшли ҳужумчининг ҳисобида 35 та голли узатма ҳам бор.













