«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «ПСЖ» ярим ҳимоячисининг эҳтимолий трансферига розилик берди. Гап Фабиан Руис ҳақида кетмоқда. У келажакда туғилиб ўсган Испаниясига қайтишни режалаштирмоқда.
«Жуда қизиқ вариант. У аллақачон Фликнинг розилигини олган. Немис мураббийи Севильяда туғилган футболчидаги даража ва сифатларни инобатга олиб, Лапорта ва Декуни уни жамоага қўшиб олишга тавсия қилишда бир сония ҳам иккиланмади», — дейилади El Nacional мақоласида.
Материалда таъкидланишича, Фабиан Руис «Барселона»да рақобатни кучайтириши ва Педрига дам олиш имконини бериши мумкин. Френки де Йонг ва Гавининг жамоадан кетиши эҳтимоли ҳам ҳисобга олинмоқда.
30 ёшли Фабиан Руис яқинда «ПСЖ» билан шартномасини 2027/2028 йилги мавсум якунига қадар узайтирган.













