Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Вальверде Ян Диоманденинг ўйинини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания чемпионатининг 6-турида "Эльче" устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг Ян Диоманденинг ўйинини юқори баҳолади.

19 ёшли Кот-д'Ивуарлик футболчи ушбу учрашувда голли узатма амалга оширди. Бу унинг "Реал" сафидаги илк самарали ҳаракати бўлди.

"Ян Диомандеда ҳимоячига қарши бирга-бир вазиятларда керак бўладиган барча сифатлар бор. Мен унга ишонаман, жамоадаги барчамиз унга ишонамиз.

Биз унинг гол уриши ёки голли узатма амалга ошириши учун албатта имконият бўлишини биламиз. Бугун у доим гол урадиган Килианга ажойиб узатма берди", — деди Вальверде.

"Реал" 6 август куни Диоманденинг "Лейпциг"дан трансфер қилинганини эълон қилган эди. Вингер мадридликлар билан 2033 йил ёзига қадар шартнома имзолаган.

ОАВ маълумотига кўра, "Реал" Кот-д'Ивуар терма жамоаси футболчиси учун 125 миллион евро ва яна 15 миллион евро бонус тўлайди. Бу клуб тарихидаги рекорд трансферга айланган.

Киритилди: 10:14, 16.09.2026.
Ўқилди: 962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик