Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

Эспи: "Ҳозир дунёдаги энг бахтли инсонман"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Карлос Эспи Испания чемпионатининг 6-турида "Эльче" устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Эспи учрашувнинг 90+1-дақиқасида ғалаба голини урди.

"Мен жуда бахтлиман, ҳозир дунёдаги энг бахтли инсонман. Жамоага ҳар қандай йўл билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ҳар сафар майдонга тушганимда бор кучимни бераман, шунинг учун жуда хурсандман.

"Реал"даги фаолиятимни шундай бошлаш — орзу. Аммо бу билан ҳаммаси тугамайди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз, чунки якшанба куни бизни навбатдаги ўйин кутмоқда.

Бу бутун жамоанинг хизмати. Майдонга тушган ҳар бир футболчи ўз имкониятидан фойдаланяпти ва бор кучини беряпти.

Мбаппе — ажойиб футболчи. Унинг қандай машқ қилиши ва ўйнашини кўришнинг ўзи ҳайратланарли. Бу вазиятда у менга голли узатма берди ва мен унинг учун ҳам жуда хурсандман.

Мадрид дербиси? Бу ўйинни жуда интиқлик билан кутяпман. Бу менинг илк дербим бўлади ва биз унда юз фоиз куч билан ҳаракат қиламиз", — дея Эспининг сўзларини келтиради "Реал" расмий сайти.

Киритилди: 10:17, 16.09.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик