«Бенфика» вингери Доди Лукебакио Европа лигаси 1-турида «Милан» устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Биз бўш ҳудудларга очилиш ва тўп назоратини яхши уйғунлаштира олдик. Ҳимояда ҳамжиҳат ва ихчам ҳаракат қилдик, зарур пайтларда эса суръатни оширдик. Рақибга босим ўтказишга ҳаракат қилдик. Бу юқори кайфиятда ўтган ажойиб ўйин бўлди. Натижадан жуда хурсандмиз.
Футболчи доимо тайёр бўлиши ва мураббийга майдонга тушишга муносиб эканини исботлаши керак. Бу ерда барчаси кайфият, ўзаро тушуниш ва мулоқотга боғлиқ. Майдонда бу жиҳатларни жуда яхши бажардик, шунинг учун жамоам билан фахрланаман.
Биз — «Бенфика». Шу сабабли ҳар доим майдонга ғалаба қозониш мақсадида чиқамиз. Бугун биз учун тарихий кун бўлди. Бу ғалабани мухлисларимизга совға қилишни жуда истаган эдик», — деди Лукебакио.













