Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»нинг асосий таркибида клубдаги мақоми туфайли майдонга тушмоқда. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.
Манбага кўра, агар бразилиялик футболчининг ўйини тез орада яхшиланмаса, у захира ўриндиғида қолиб кетиши мумкин. Бундай ҳолатда унинг асосий таркибдаги ўрнини Ян Диоманде эгаллайди.
Айни пайтда «Реал Мадрид» Ла Лига жадвалида 15 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Қироллик клуби» пешқадам «Барселона»дан 3 очко ортда қолмоқда.













