Франция терма жамоаси собиқ футболчиси ва RMC Sport эксперти Жером Ротен "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг ўйинига юқори баҳо берди.
Унинг фикрича, айни пайтда 19 ёшли испаниялик футболчи дунёнинг энг кучли ўйинчиси ҳисобланади ва "Олтин тўп"ни қўлга киритишга муносиб.
"Ҳозир бу сайёрада Ламин Ямалдан кучлироқ футболчи йўқ. У бизга Мессини эслатмоқда ва "Олтин тўп"ни ютишга тўлиқ лойиқ", — деди Ротен.













