Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Бетис" шарафини ҳимоя қилаётган Дани Себальос "Олтин тўп"ни кимга берган бўлишини айтди.
30 ёшли испаниялик футболчи "ПСЖ" ярим ҳимоячиси, ватандоши Фабиан Руисни танлади.
"Олтин тўп" соҳиби? Фабиан. Агар у бўлмаса — Мбаппе", — дея Себальоснинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.
Себальос 9 йил давомида "Реал"га тегишли футболчи бўлган. Сентябрь ойи бошида у эркин агент сифатида ўзининг илк клуби "Бетис"га қайтди.
Қизиғи, Фабиан Руис ҳам "Бетис" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "ПСЖ" сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.













