Мадриднинг «Атлетико» клуби Испания чемпионати 6-турининг марказий учрашувида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари 1977 йилдан бери илк бор «Реал» устидан ўз майдонида кетма-кет иккита ғалаба қозонди.
Ўтган мавсумда ҳам «Атлетико» Мадрид дербисида рақибини ўз майдонида мағлуб этган эди. Ўша учрашув 5:2 ҳисобида «матрасчилар» фойдасига якунланган.
Айни пайтда «Атлетико» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Кейинги турда Симеоне жамоаси терма жамоалар ўйинлари учун танаффусдан сўнг Басклар мамлакатига сафар қилиб, «Алавес»га қарши майдонга тушади.













