«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоасининг «Фулхэм»ни мағлуб эта олмагани сабаблари ҳақида фикр билдирди. Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
«Менимча, кўп жиҳатдан бу уларнинг дарвозабони билан боғлиқ. Бугун у учта ажойиб сейв амалга оширди. Биз икки марта тўпни устунга теккиздик ва яна кўплаб хавфли вазиятлар яратдик.
Албатта, ғалаба қозона олмаганимиздан норозимиз, аммо бу ўйиндан жуда кўп ижобий жиҳатларни олиш мумкин», — дея Каррикнинг сўзларини BBC келтиради.
«Манчестер Юнайтед» 5 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
«Қизил иблислар»нинг чемпионатдаги кейинги учрашуви 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Уларнинг рақиби айни пайтда сўнгги ўринда бораётган «Тоттенхэм» бўлади.













