Испания чемпионати 6-турининг марказий учрашувида «Атлетико» шаҳардоши «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу «матрасчилар» фахрийси Коке учун «Реал»га қарши «Атлетико» либосидаги 28-учрашув бўлди.
Шу тариқа, у мадридликлар дербисида 27 та ўйин ўтказган Абелардо Родригеснинг аввалги рекордини янгилади.
Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико» «Барселона»нинг асосий таъқибчиларидан бирига айланди. Айни пайтда Диего Симеоне шогирдлари каталонияликлардан 5 очко ортда бормоқда.
Кейинги учрашувда «Атлетико» сафарда «Алавес»га қарши майдонга тушади.













