Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг «Реал»га нисбатан интизомий чора кўрилиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

Mundo Deportivo хабарига кўра, «Реал» якшанба куни «Атлетико»га қарши ўтказилган Мадрид дербисида иккинчи бўлим бошланишини кечиктиргани учун интизомий жазога тортилиши мумкин.

Учрашув бош ҳаками Мигель Анхель Ортис Ариас баённомада иккинчи бўлим меҳмон жамоанинг майдонга кеч қайтиши сабаб беш дақиқа кеч бошланганини қайд этган.

Ушбу ҳолат Испания футбол федерацияси интизом қоидаларининг 89-моддасига тўғри келади. Унга кўра, жамоа майдонга чиқишни кечиктирган тақдирда клуб 3 минг еврогача жаримага тортилиши мумкин.

Бироқ Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» дастлаб огоҳлантириш билан чекланиши эҳтимол. Агар бундай ҳолат яна такрорланса, клубга жарима қўлланилиши, бош мураббий Жозе Моуриньо эса бир ўйиндан уч ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.

Киритилди: 18:34, 21.09.2026.
Ўқилди: 1682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик