Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Пол Гаскойн ҳозирги авлод футболчиларида унга ёқмайдиган жиҳат ҳақида гапирди.
«Мен ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилишни доим яхши кўрганман. Ҳозир эса айрим футболчилар терма жамоада гол уради-ю, уни нишонламайди. Бундай ҳаракат мени жинни қилади.
Ёшлар терма жамоасида урган голимни ҳали ҳам эслайман. Ўшанда стадионда деярли ҳеч ким йўқ эди. Шунинг учун тўсиқдан ошиб ўтиб, голни ҳатто автомобиль йўли томонда нишонлаганман», — деди Гаскойн.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.













