Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Жамал Мусиала ҳамда Кай Хаверцнинг жароҳатлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бавария» ярим ҳимоячиси санбда чимга тушиш олдидан сонидаги ноқулайлик сабаб Нидерландияга қарши ўйин (1:1) қайдномасидан чиқарилган бўлса, «Арсенал» ҳужумчиси 30-дақиқада мажбурий равишда алмаштирилди.
«Бугун оқшом иккала футболчи ҳам МРТ кўригидан ўтишади — ўшанда аниқ диагнозни билиб оламиз. Эҳтимол, улар [сентябрь йиғинининг иккинчи ўйинида] терма жамоамизга ёрдам бера олишмас, аммо улар ўз клублари сафида тез орада майдонга қайтишади деб умид қиламан», — дейди Клопп Bayern & Germany нашрига.
27 сентябрь куни Бундестим ўз майдонида Греция терма жамоасини қабул қилади.













