Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Деку "Барселона" нега Лаутаро Мартинесни сотиб олмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" спорт директори Деку ўтган ёзда "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансфери нега амалга ошмаганини тушунтирди.

Аргентиналик футболчи каталонияликлар қизиқиш билдирган номзодлар орасида бўлган, аммо музокаралар жиддий босқичгача етиб бормаган.

"Лаутаро "Интер" мухлисларининг севимли футболчиси ва клуб афсонаси. Биз буни ҳурмат қиламиз. Мен уни ажойиб футболчи ва кучли сардор деб ҳисоблайман.

"Интер" бизга Мартинес сотилмаслигини маълум қилган заҳоти, бу масалани чуқурлаштирмадик ва бошқа музокара олиб бормадик. Биз доимо оқилона ва очиқ ишлашга ҳаракат қиламиз. "Интер" президентининг рад жавобини эшитгач, ҳурмат юзасидан клубга босим ўтказмадик.

Лаутаронинг ўзи ёки унинг агенти билан ҳеч қандай алоқамиз бўлмаган. Шунга қарамай, бизга у жуда ёққан ва ҳозир ҳам ёқади. Шахсан мен унинг ўйинига катта ҳурмат билан қарайман", — деди Деку.

Трансфер ойнаси ёпилишидан олдин "Барселона" "Арсенал"дан Габриэл Жезусни харид қилди.

Киритилди: 11:10, 25.09.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик