«Барселона» спорт директори Деку клубнинг «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресга бўлган қизиқиши ҳақида фикр билдирди.
Каталонияликлар ёзги трансфер ойнасида аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаган. Бироқ «Атлетико» раҳбарияти трансфер бўйича музокара олиб боришни хоҳламаган.
Манбага кўра, Альвареснинг ўзи ҳам «Барселона»га ўтишни истаган ва ҳатто жамоасини алмаштириш хоҳишини очиқ билдирган. Аммо трансфер амалга ошмаган.
«Энди бу ўтмишда қолди. Биз келажакка қарашимиз ва ҳозирги футболчиларимизга эътибор қаратишимиз керак.
Альваресга омад тилайман ва у ўз жамоасига ёрдам беришда давом этишига умид қиламан. Футболда шундай ҳолатлар бўлиб туради. Ҳар бир музокара ҳам муваффақият билан якунланмайди», — деди Деку.
Transfermarkt портали Хулиан Альвареснинг бозор қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.













