Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Ямал: «Кубарси Копа совринини ёки «Олтин тўп»ни олиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал ўз жамоадоши Пау Кубарси ҳақида фикр билдирди.

«Ўтган йили, менинг фикримча, Кубарси дунёдаги энг яхши ёш футболчи эди. У Копа совринини ёки «Олтин тўп»ни олиши керак. Орамизда ҳеч қандай фарқ йўқ. Мен энг яхши ёш футболчи мукофотини қўлга киритганимда, унга навбатдагиси у бўлишини айтгандим. Агар бирор сабабга кўра у буни ололмаса, мен унга ўз мукофотимни бераман», — деди Ямал Teledeporte га берган интервьюсида.

Жорий мавсумда 19 ёшли Кубарси барча мусобақаларни инобатга олганда олтита ўйинда майдонга тушди ва маҳсулдор ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Эслатиб ўтамиз, Ямал кетма-кет икки марта йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган эди.

Киритилди: 15:38, 25.09.2026.
Ўқилди: 400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик