Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Эрик Гарсия: «Ямал билан ўйнаш осон, уни кузатиш эса завқ»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия бу йилги «Олтин тўп»ни Ламин Ямал қўлга киритиши керак, деб ҳисоблайди.

«Менимча, соврин Ламинга ёки испаниялик футболчилардан бирига берилиши керак. Аммо барибир мен Ламинни танлардим», — деди Гарсия.

У Ямал билан бир қанотда ўйнаш ҳақида ҳам фикр билдирди.

«У билан ўйнаш осон. Ламиннинг майдондаги ҳаракатларини томоша қилиш эса алоҳида завқ», — деди ҳимоячи.

Гарсия Ямал ҳимояга етарлича ёрдам бермайди, деган фикрларга ҳам қўшилмади.

«Бу мавсум у ўзини тўлиқ бағишлаяпти ва бизга жуда катта ёрдам бермоқда. Чемпионатдаги яхши стартиимиз тасодиф эмас.

Ҳужумчиларимиз ҳимояда ҳам жуда фаол. Айниқса, биз қўлламоқчи бўлган прессингда уларнинг роли жуда катта. Буни майдонда яққол кўриш мумкин», — деди Гарсия.

Шунингдек, у Рафинья ва Педрининг «Олтин тўп» учун энг яхши 30 футболчи рўйхатига кирмагани ҳақида гапирди.

«Рафинья йўқ, Педри ҳам йўқ. Бу ҳақда нима дейиш мумкин? Аммо футболнинг гўзаллиги шундаки, бундай ҳолатлар аллақачон кучли мотивацияга эга футболчига яна қўшимча туртки бериши мумкин.

Рафинья мавсумни қандай бошлаганини кўрсак, ортиқча гапнинг ҳожати йўқ. Биз унга ҳеч нарса демаяпмиз. Фақат ҳозиргидек ўйнашда давом этишини хоҳлаймиз», — деди Эрик Гарсия.

Киритилди: 18:38, 25.09.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик