Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Райан Шеркининг ўйин маҳоратига юқори баҳо берди.
"Агар ҳали футболчи бўлганимда, Шерки каби ўйинчи билан бир жамоада ҳаракат қилишни жуда истардим.
У тўп билан ҳақиқий маэстро. Шерки бошқалар кўра олмайдиган узатмаларни топа олади. Шу билан бирга, у тўпсиз ҳаракатда ҳам жуда фойдали футболчи", — деди Зидан.
Райан Шерки 2025 йилдан буён Франция терма жамоаси сафида тўп тепиб келмоқда.
У "уч ранглилар" таркибида ҳозиргача 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.













