Кириш Регистрация

Гонсалвеш «Фиорентина»га ўтиши ҳақида: «Мен дарҳол рози бўлдим»

Баҳо:
+ | -

Португалиялик вингер Педру Гонсалвеш трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Фиорентина»га ўтишга қанчалик тез рози бўлганини айтиб берди. 28 ёшли футболчи Италия клубига «Спортинг»дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида қўшилди.

««Фиорентина» билан биринчи алоқа агентим ва директор Паратичи ўртасида бўлди, шундан сўнг мен дарҳол рози бўлдим. Мен Португалияни тарк этишга тайёр эдим, лекин фақат Европани хоҳлагандим. Англия, Испания ёки Италия. Саудия Арабистоними? У ердан ҳам баъзи таклифлар бор эди, лекин бу мени қизиқтирмади».

Гонсалвеш, шунингдек, халқаро танаффусдан спорт формасини тиклаш учун фойдаланганини таъкидлади.

«Энг яхши спорт формасига киришим учун менга уч ҳафта керак эди ва чемпионатдаги танаффусни ҳисобга олсак, ўйлайманки, биз кўзланган мақсадга эришдик».

Киритилди: 14:47, 28.09.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик