Кириш Регистрация

Мексикалик боксчи нокаутдан сўнг вафот этди

Баҳо:
+ | -2

Мексикалик боксчи Артуро Торрес жангидан бир неча кун ўтиб, 26 ёшида вафот этди. У 19 сентябр куни ўтказилган жангда нокаутга учраганидан сўнг шифохонага ётқизилган эди.

Торрес Мехико шаҳрида ватандоши Хилберто Гарсияга қарши рингга кўтарилди. Жанг 7-раундда Гарсиянинг нокаути билан якунланди. Жангдан кейин Торрес бир муддат рингда қолган, кейин эса ҳушини йўқотган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилгач, Мехико шаҳридаги шифохонага олиб кетилган.

Тиббий текширувлар давомида боксчининг бош миясига қон қуйилиши аниқланган. Шундан сўнг спортчини қутқариб қолиш мақсадида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ боксчи комадан чиқа олмади ва оқибатда 25 сентябр куни вафот этди.

Маълумот учун, Артуро Торрес профессионал боксдаги фаолиятини 2018 йил ноябр ойида бошлаган. У фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:39, 28.09.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик