Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Лапорта: «Реал» билан муносабатлар узилган – улар «Негрейра иши»га аралашишди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал» билан бўлган мураккаб муносабатлар ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ «Реал» раҳбари Флорентино Перес «Негрейра иши» доирасида «Барселона»ни бир неча бор айблаган эди. Гап Каталония клубининг Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президентига қилган тўловлари ҳақида бормоқда. «Барселона» тўловлар ҳисоботлар учун қилинганини таъкидламоқда, аммо «Реал» каталонияликлар ҳакамларга таъсир ўтказган деб ҳисоблайди. «Кўк-анорранглилар» туҳмат бўйича судга даъво аризаси беришган.

«Реал» ўз чиқишларида «Барселона»га ҳужум қилмоқда. Биз фактларнинг бузиб кўрсатилишига чидай олмаймиз. Бу ҳолат тузатилишини ва муаммо ҳал этилишини кутмоқдаман. «Реал» билан муносабатлар узилганини аллақачон биласиз – улар «Негрейра иши»га аралашишди. Фикримизча, улар буни фақат жараённи пайсалга солиш, ўз телеканали сиёсатини ва тайёрлаб қўйган риторикасини оқлаш учун қилишди», – дейди Лапорта De Marke Sports нашрига.

Аввалроқ Флорентино Перес «Барселона»нинг даъвосидан сўнг судга чақирилгани ҳақида хабар берилган эди. Каталонияликлар ундан кечирим сўрашни ва ўз гапларини қайтариб олишни талаб қилмоқда, акс ҳолда жиноий иш доирасида тергов бошланади.

Киритилди: 06:43, 30.09.2026.
Ўқилди: 144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик