Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Ямал Анри услубидаги гол нишонлашини изоҳлади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал нега голини машҳур собиқ француз ҳужумчиси Тьерри Анри услубида нишонлаганини тушунтирди.

19 ёшли вингер Миллатлар лигасида Хорватияга қарши 4:1 ҳисобида якунланган учрашувда дубль қайд этди.

Иккинчи голидан сўнг "Барселона" футболчиси бурчак байроғи олдида Тьерри Анри каби голини нишонлади. Ёш испаниялик футболчи "Арсенал" афсонасининг машҳур нишонлашини атайлаб такрорлаганини тан олди.

"Анри — бу намуна. Унинг афсонавий гол нишонлаши бор ва мен уни такрорлашни истадим", — дея Ямалнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.

Тьерри Анри 2007 йилдан 2010 йилгача "Барселона" сафида тўп тепган. У 2015 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Киритилди: 10:08, 30.09.2026.
Ўқилди: 273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик