Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг футбол турнири финалига чиқиш имкониятини қўлдан бой берди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари ярим финалда Японияга қарши баҳсни жуда яхши бошлади. Учрашувнинг 8-дақиқасида Саидхон Ҳамидовнинг узатмасидан кейин Сардорбек Баҳромов ҳисобни очди.

Вакилларимиз мазкур устунликни деярли учрашув охиригача сақлаб турди. Бироқ 88-дақиқада Шунсуке Ишибаши Косуғининг узатмасидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади — 1:1.

Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, жамоалар қўшимча бўлимларда ҳам курашни давом эттирди. У ерда ҳам ҳисоб ўзгармади ва финалчи пенальтилар серияси орқали аниқланди.

11 метрлик зарбаларда Япония 9:8 ҳисобида устун келди. Ўзбекистон сафида Азизбек Тўлқинбеков ва Қувончбек Хушвақтов ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Япониядан Браян Нвадике ҳам бир пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, Япония финалга йўл олди. Ўзбекистон U-23 эса Осиё ўйинларининг бронза медали учун Хитойга қарши майдонга тушади.

Осиё ўйинлари. Ярим финал
Ўзбекистон — Япония — 1:1 (пенальтилар — 8:9)
Голлар: Сардорбек Баҳромов, 8 — 1:0; Шунсуке Ишибаши, 88 — 1:1.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:29, 30.09.2026.
Ўқилди: 1852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик