Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Хави ван Дейкни ҳимояда бошқа позицияга ўтказиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Хави Миллатлар лигасида Грецияга қарши ўйинда Виржил ван Дейкни марказий ҳимоянинг ўнг томонида ўйнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal хабар берди.

Журналист Майк Вервей Хавидан Ван Дейкни ўнг томонга ўтказиб, чап томонда чап оёқли Йоррел Хато ёки Микки ван де Венни ўйнатиш вариантини кўриб чиққан-қилмаганини сўради.

«Бу Виржилнинг севимли позицияси эмас, аммо у ерда бизга керак бўлса, жамоа биринчи ўринда туради. У жамоага яхши ёрдам бера олади. Бундай вариант мавжуд», — деб жавоб берди Хави.

Хави бошчилигидаги терма жамоанинг дастлабки икки ўйинида марказий ҳимоянинг ўнг томонида Ян-Паул ван Хекке ўйнаган эди. Бироқ «Брайтон» футболчиси Сербияга қарши учрашувда оёғидан жароҳат олди ва клуби ихтиёрига қайтди.

Киритилди: 04:37, 01.10.2026.
Ўқилди: 433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик