Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи - Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Ямалнинг собиқ мураббийи: «У ҳозир дунёнинг энг яхши футболчиси»

Баҳо:
+ | -

Ламин Ямалнинг ёшлар жамоасидаги собиқ мураббийи Иван Карраско «Барселона» вингерини айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади. Шу билан бирга, у ёш футболчининг олдида ҳали узоқ фаолият борлиги ва кўп нарсани исботлаши кераклигини таъкидлади.

«Бу жуда яққол кўриниб турарди — унда ақл бовар қилмас табиий истеъдод бор эди. Ламин билан яқиндан ишлаган ҳар бир инсон унда жуда катта салоҳият ва табиий иқтидор борлигини биларди. Бунинг намоён бўлиши фақат вақт масаласи эди.

Мен учун у ҳозир дунёнинг энг яхши футболчиси. Менимча, биз ҳали унинг нималарга қодирлигини тўлиқ кўрганимиз йўқ. У ҳали жуда ёш ва исботлаши керак бўлган нарсалар кўп. Шунга қарамай, у 18 ёки 19 ёшидаёқ «Барселона»дек катта клуб ва Испания терма жамоасида етакчилик қилмоқда. Олдинда ҳали кўрадиган нарсаларимиз жуда кўп.

У Ла Лигани, Испания терма жамоаси билан эса жаҳон чемпионатидек энг муҳим мусобақани ютиб улгурган. Балки ўтган мавсумда чемпионатдаги статистикаси энг юқори даражада бўлмагандир, аммо у ҳали ҳам ўзини тўлиқ намоён қилиш босқичида. Бу мавсумдаги кўрсаткичлари эса ўтган йилгидан яхшироқ.

У самимий ва ростгўй. У жуда кучли характерга эга инсон. Ўзининг қандай истеъдод соҳиби эканини, дунёдаги энг кучли бир ёки икки футболчидан бири эканини билади ва бу ҳақда очиқ гапиради.

У Иньеста ёки Месси каби камтарлиги билан одамларга тез ёқадиган футболчилар тоифасига кирмайди. Аммо унинг табиати шунақа ва у ўзини табиий равишда шундай ифода этади», — деди Карраско.

Киритилди: 13:04, 01.10.2026.
Ўқилди: 612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик