Кириш Регистрация

"Олтин тўп" соҳиби ва Либериянинг собиқ президенти 60 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -

Либериялик машҳур собиқ ҳужумчи Жорж Веа 60 ёшлик юбилейини нишонлади.

Унинг футболдаги энг ёрқин даври 1995 йилга тўғри келади. Ўша йилнинг ўрталарида Веа "ПСЖ"дан "Милан"га кўчиб ўтган.

Йил якунида у "Олтин тўп"ни қўлга киритди ва ушбу нуфузли совринга сазовор бўлган Африкадан чиққан илк футболчи сифатида тарихга кирди.

Бироқ Веанинг футболдан кейинги фаолияти ҳам катта эътиборга сазовор бўлди. У ўз ватани Либерия президенти этиб сайланиб, мамлакат сиёсий ҳаётида ҳам муҳим ўрин эгаллади.

Жорж Веа Либерия тарихидаги энг машҳур шахслардан бири бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 10:15, 02.10.2026.
Ўқилди: 701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик