Нидерландия терма жамоаси сардори Виржил ван Дейк УЕФА Миллатлар лигасида Грецияга қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Икки бўлим бир-биридан кескин фарқ қилди. Биринчи бўлимда рақиб биздан устун ўйнади. Бу — йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат. Биз рақибга, айниқса, яккакурашларда ютқаздик. Бундай бўлиши мумкин эмас», — дея ван Дейкнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.













