Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Ирландия — Австрия ўйини Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар сабаб икки марта тўхтатилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Миллатлар лигаси 3-туридан ўрин олган Ирландия — Австрия (2:2) учрашуви вақтида мезбон жамоа мухлислари Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик акцияларини ўтказди.

Учрашув кеча Дублиндаги «Авива» стадионида бўлиб ўтди. Биринчи бўлим давомида ўйин икки марта тўхтатилди. Норозилик акциялари старт ҳуштаги янграшидан олдин ҳам ўтказилган.

19-дақиқада «Бетис»нинг ирландиялик ҳужумчиси Трой Пэрротт ҳисобни очди. Шундан сўнг майдонга Фаластин байроқлари ва «Ўйинни тўхтатинг» деган ёзувлар туширилган теннис тўплари улоқтирилди. Бу акция Ирландия терма жамоасининг Исроилга қарши ўйинлар ўтказишига қарши норозилик сифатида ташкил этилди.

Нидерландиялик ҳакам Аллард Линдхут стюардлар тўпларни майдондан олиб ташлагунга қадар ўйинни қисқа муддатга тўхтатди.

35-дақиқада эса учрашув яна тўхтатилди. Бу сафар Фаластин байроғини кўтарган бир киши майдонга югуриб чиқди. Хавфсизлик хизмати ходимлари уни тезда ушлаб, чимга ётқизди.

Киритилди: 17:49, 02.10.2026.
Ўқилди: 1001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик