Бельгия Миллатлар лигаси 3-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида Туркияни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Мезбонлар сафида Кевин де Брейне дубль қайд этди. Ярим ҳимоячи 10 ва 59-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 76-дақиқада Ромелу Лукаку яна бир гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Уч турдан сўнг Бельгия 6 очко билан А лигасининг 1-гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳали очко жамғара олмаган Туркия эса кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб, гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.













