Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 0-0 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Фред тен Хаг нима учун Роналдуни "Манчестер Юнайтед"дан четлатганини айтди

Баҳо:
+ | -

Аввал «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепган бразилиялик ярим ҳимоячи Фред «қизил иблислар»нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳақида фикр билдирди.

«У тактик жиҳатдан кучли эди, аммо жамоа билан муносабатда ўзини жуда қўпол тутарди. Тен Хаг деярли ҳамма билан тортишарди — Роналду, Каземиро, Рэшфорд...

У баъзида мени майдонга туширмасди ва бу ҳатто мени стресс ҳолатига олиб келарди. У кўпроқ ўз ватандошларига ишонч билдирарди.

Тен Хаг Роналдуни таркибдан четлатиб, шундан кейин жамоа яхшироқ ҳаракат қилади, деб умид қилган эди. Аммо бу қарордан сўнг жамоа ичида келишмовчиликлар бошланди», — деди Фред ESPN нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг 2022 йилдан 2024 йилга қадар «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Киритилди: 10:04, 03.10.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик