Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Жезуш Холандни қандай тўхтатиш кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холандга қарши курашиш масаласи икки босқичда ҳал қилинади. Бу ҳақда Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш гапирди.

Португалияликлар Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи тўртинчи турида Норвегияга қарши майдонга тушади. Бу жамоаларнинг жавоб учрашуви бўлади, улар биринчи турда ҳам ўзаро баҳс олиб борган.

"Биз икки йўналишда ҳаракат қилишга уринамиз: биринчидан, ҳужум ривожланишини тўхтатиб, тўпнинг Холандга етиб боришига йўл қўймаслик. Агар тўп унга етиб борса, унга яккама-якка қарши тура оладиган етарлича кучли ҳимоячи бўлишини таъминлаш керак", — дея мутахассиснинг сўзларини Record нашри келтирди.

Биринчи учрашувда Холанд гол уришга муваффақ бўлган, аммо бу Португалиянинг сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига тўсқинлик қилмаган.

Киритилди: 21:51, 03.10.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик