Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Хорватия устидан сафарда 7:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Бу баҳсда барча футболчиларимиз ажойиб ўйин кўрсатди. Жамоамизнинг юқори савияси илк дақиқаларданоқ сезилиб турди. Кейн шунчаки ақл бовар қилмас даражада. У — фантастик савиядаги ҳужумчи. Уни «Олтин тўп» учун даъвогарлар қаторида тилга олишлари бежиз эмас. Шунингдек, Беллингем, Сака ва Гордонни ҳам алоҳида таъкидламоқчиман», — дея Скоттнинг сўзларини BBC Sport келтирди.
Англия терма жамоаси навбатдаги учрашувини Чехияга қарши ўтказади. Баҳс 6 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.













