Кириш Регистрация

«Милан» Модрич ўрнига футболчи танлади

Баҳо:
+ | -

«Милан» келаси ёзда ярим ҳимоя чизиғида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларга тайёргарлик кўрар экан, «Брайтон» ярим ҳимоячиси Ясин Аярини кузатиб бормоқда.

Айни пайтда «Милан» таркибида Лука Модрич, Адриен Рабьо, Юнус Муса, Рубен Лофтус-Чик, Ардон Яшари ва ёш Кристиан Комотто каби ярим ҳимоячилар бор.

Бироқ 2026/27 йилги мавсум якунлангач, вазият сезиларли даражада ўзгариши мумкин. 41 ёшли Модричнинг шартномаси сўнгги йилига кирган ва у келаси ёзда фаолиятини якунлаши мумкин. Агар хорватиялик футболчи ўйнашни давом эттиришга қарор қилса ҳам, унинг «Сан-Сиро»да яна қолиши эҳтимоли юқори эмас.

Лофтус-Чик ва Яшарининг келажаги борасида ҳам ноаниқликлар бор. Calciomercato.com маълумотига кўра, Лофтус-Чик «Милан»ни тарк этиши мумкин. Яшари эса ўтган ёзда клубга қўшилганидан буён асосий таркибдан мустаҳкам ўрин эгаллай олмаяпти.

Хабарларга кўра, «россонерилар» Швеция терма жамоаси аъзоси Аярини 2025 йил бошидан бери кузатиб келмоқда. Ўша пайтда Жеффри Монкада ҳали клубнинг техник директори лавозимида ишлаётган эди.

Шундан бери Аяри Фабиан Хюрцелер бошқараётган «Брайтон» ярим ҳимоя чизиғининг муҳим футболчиларидан бирига айланди. У 2026/27 йилги Премьер-лига мавсумидаги илк голини собиқ клуби «Ковентри Сити»га қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабали учрашувда урди.

Ярим ҳимоячи мавсумолди тайёргарлигида «Рома»га қарши баҳсда ҳам ажойиб ўйин кўрсатиб, июль ойидаги ўртоқлик учрашувида икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Аярининг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Шу билан бирга, клуб келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.

Италия матбуоти швециялик футболчининг қийматини тахминан 40 миллион еврога баҳоламоқда. Шу сабаб «Милан» уни трансфер қилишга жиддий киришса, анча катта маблағ сарфлашига тўғри келиши мумкин.

Киритилди: 18:48, 04.10.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4932]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3180]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2768]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2734]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2720]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2447]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2368]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2121]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2013]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2000]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик