Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Тухель Кейн ҳақида: «Бундай даражадаги ҳужумчилар бошқалардан бироз фарқ қилади»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Миллатлар лигасида Чехияга қарши ўйин олдидан ҳужумчи Харри Кейн ҳақида фикр билдирди.

"Жаҳон футболида бундай даражадаги барча марказий ҳужумчилар, қайси чемпионатда ўйнашидан қатъи назар, бошқалардан бироз фарқ қилади.

Улар буни фақат жамоа ғалабаси учун эмас, балки ўзлари ва рекордлар учун ҳам қилади: "Яна қанча гол ура оламан? Қанча голли узатма бера оламан? Кейинги рекорд қайси бўлади?"

Айнан шу нарса уларни олдинга етаклайди ва бу яхши. Бундай даражадаги, шахсий мақсадлари бўлмаган ҳужумчини топа олмайсиз", — деди Тухель матбуот анжуманида.

Англия жорий Миллатлар лигасида учта учрашув ўтказди. Биринчи турда Тухель жамоаси Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди, кейин сафарда Чехияни 2:0 ҳисобида енгди. Олдинги баҳсда эса англияликлар Хорватияни 7:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Киритилди: 16:49, 05.10.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик