«Ренн» ва Франция терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эстебан Леполь фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, француз футболчисини Лиссабоннинг «Бенфика» клуби ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Бургутлар» раҳбарияти трансферни амалга ошириш учун фаол иш олиб бормоқда.
«Ренн» ўз футболчисини 50–60 миллион еврога баҳоламоқда. Леполнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Лига 1 доирасида Леполь бешта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди. Улардан бири пенальтидан киритилган.













