Бу тун футбол мухлислари учун алоҳида кеча бўлади. 2026 йил 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина ва Бенин терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу баҳс Лионель Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги ўйини бўлиши кутилмоқда. Афсонавий футболчининг хайрлашув учрашувига чипталар бир неча дақиқа ичида сотилиб кетган ва стадионда аншлаг бўлиши кутилмоқда.
Учрашув мақомини ҳисобга олган ҳолда, таҳлилчилар Лионель Мессининг мазкур баҳсда гол уриш эҳтимолини 79 фоиз деб баҳолаган.
Шунингдек, Месси "Интер Майами" сафида MLS доирасида ўтказган сўнгги икки учрашувида ҳам гол уришга муваффақ бўлган.













