Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 14:56 Ал-Васл - Ал-Қува ал-Жавия
02/11 18:45 Пахтакор - Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор - Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд - Ал-Аҳли (СА)
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Карвахалнинг «Хетафе»га ўтишига нима тўсқинлик қилаётгани маълум

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Хетафе» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси собиқ ҳимоячиси Дани Карвахални ўз сафига қўшиб олишда кутилмаган тўсиққа дуч келди. Ла Лига раҳбарияти ҳозирча ушбу трансферни расмийлаштиришга рухсат бермаяпти.

Cadena SER нашрининг хабар беришича, «Хетафе» 34 ёшли испаниялик футболчига йилига тахминан 400 минг евро маош таклиф қилишни режалаштирган.

Бироқ Испания чемпионати мутасаддилари ушбу келишувнинг молиявий шартларига шубҳа билан қарамоқда.

Гап шундаки, Ла Лига клублар ва футболчилар ўртасидаги шартномаларни молиявий жиҳатдан текшириб, расмий ҳужжатларда кўрсатилмаган яширин тўловларнинг олдини олишга ҳаракат қилади.

Карвахалнинг «Реал»даги аввалги маоши эса саволлар туғдирган. Тажрибали ҳимоячи Мадрид клубида йилига тахминан 10 миллион евро ишлаб топган.

Энди унинг «Хетафе»да бундан 25 баробар кам маошга рози бўлиши Ла Лига мутасаддиларида шубҳа уйғотмоқда.

Шу сабабли ҳозирча Карвахалнинг «Хетафе»га ўтишини расмийлаштиришга рухсат берилмаган.

Маълумот учун, 34 ёшли испаниялик ҳимоячи айни пайтда эркин агент мақомига эга ва исталган клуб билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 12:17, 08.10.2026.
Ўқилди: 918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик