Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

«Ювентус» Нико Гонсалеснинг маошини ошириб, шартномасини узайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби аргентиналик вингер Николас Гонсалес билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.

Таниқли трансфер инсайдери Фабрицио Романонинг хабар беришича, Италия клуби 28 ёшли футболчининг вакиллари билан янги келишув борасида оғзаки келишувга эришган.

Гонсалес жорий йилнинг ёзида Мадриднинг «Атлетико» клубидаги ижара муддатини якунлаб, Туринга қайтган эди. Футболчига бошқа жамоалардан қизиқиш бўлишига қарамай, «Ювентус» раҳбарияти уни таркибда сақлаб қолишга қарор қилган.

Бу қарор ҳозирча ўзини тўлиқ оқламоқда. Аргентиналик вингер янги мавсумни бош мураббий Лучано Спаллетти қўл остида муваффақиятли бошлади.

Гонсалес Италия А Сериясининг дастлабки тўртта учрашувида битта гол урди. Шунингдек, Европа лигасининг НЕК клубига қарши илк баҳсида ҳам ўз ҳисобидан битта гол ва битта голли узатма қайд этди.

Футболчининг ҳозирги ўйинлари ва жамоага қўшаётган ҳиссаси «Ювентус» раҳбариятини у билан ҳамкорликни узоқ муддатга давом эттиришга ундаган.

Николас Гонсалеснинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Янги келишув эса узоқроқ муддатга тузилиши ва футболчининг молиявий шартлари яхшиланишини назарда тутади.

Маълумот учун, Николас Гонсалес 2026 йилги жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб борган Аргентина миллий терма жамоаси таркибидан ҳам жой олган эди.

Киритилди: 16:31, 08.10.2026.
Ўқилди: 1037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [6171]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2968]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2958]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2592]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2553]

Дунёнинг энг қиммат ҳужумчиси аниқланди — Мбаппе иккинчи, Дембеле бешинчи ўринда [2190]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [2020]

Эрон чемпионати. Ўрунов гол урди, Сергеевдан ассист [1940]

Тони Кроос Роналдуни танқид қилганларга жавоб қайтарди [1931]

Луис Энрикенинг қизи ўлим билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлди — Marca [1919]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик