Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Вильярреал»га қарши учрашувда майдондан четлатилганидан сўнг ўзини тажовузкор тутган. Бу ҳақда бош ҳакамнинг расмий ҳисоботида маълум қилинди.
Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган мазкур баҳсда мадридликлар ўз майдонида «Вильярреал»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голга «Реал»нинг янги футболчиси Ян Диоманде муаллифлик қилди.
Баҳс давомида «қироллик клуби»нинг бразилиялик қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Ҳакамнинг расмий баённомасида қайд этилишича, футболчи ушбу қарордан сўнг кескин норозилик билдирган ва ўзини тажовузкор тутган.
«Винисиус қароримга эътироз билдириб, мен томон яқинлашаётганида баланд овозда бақирди. Унинг ҳаракатларида тажовузкорлик яққол сезилиб турарди.
Жамоадошлари уни ушлаб қолишга мажбур бўлди. У нималарнидир гапирди, бироқ мен унинг сўзларини аниқ тушуна олмадим», — дея ҳакамнинг расмий ҳисоботидан иқтибос келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
«Реал» Испания чемпионатидаги навбатдаги учрашувини «Севилья»га қарши ўтказади.













