Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Спаллетти нима учун майдондан четлатилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионати доирасида «Кальяри»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди. Бош ҳакамнинг якуний ҳуштагидан сўнг Спаллетти ва «Кальяри» бош мураббийи Фабио Пизакане ўртасидаги тортишув сабабли ҳар икки мутахассис қизил карточка олди.

«Ҳеч қандай жиддий воқеа содир бўлмади. Мен унга жамоаси яхши футбол ўйнаётганини ва вақтни чўзишни билишини айтдим. У нима демоқчи эканимни сўради, шундан кейин иккимизни ҳам майдондан четлатишди. Ҳеч қандай жиддий гап йўқ, одатий ҳолат», — деди Спаллетти DAZN Italia нашрига берган интервьюсида.

Дурангга қарамай, мураббий жамоасининг ўйинидан мамнун қолди ва шундай даражада ҳаракат қилишса, ғалабалар яна кўп бўлишига ишонч билдирди.

«Энг муҳими — тўғри кайфият ва психологик барқарорлик. Мен бугунги натижага ортиқча эътибор қаратмаяпман. Ёшим қарийб 70 да, фаолиятимни юқори савияда якунлашни истайман. Жамоа яхши ўйнади ва буни футболчиларга айтиш керак. Агар улар доимо шундай ўйнашса, ишончим комилки, биз яна кўплаб ғалабаларга эришамиз».

«Ювентус» 11 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 07:00, 12.10.2026.
Ўқилди: 512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик