Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Реал» Винисиуснинг қизил карточкаси устидан шикоят қилади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг «Вильярреал»га қарши яқинда бўлиб ўтган учрашувида Винисиус Жуниорга кўрсатилган қизил карточка устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Бразилиялик футболчи гол урганидан кейин тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Ҳужум вақтида у рақиб футболчисининг сочидан тортган. Ҳакам видеотакрорни кўриб чиқиб, «қаймоқранглилар» юлдузини майдондан четлатишга қарор қилди. У голни бекор қилиш билангина чекланмади.

Энди вингер икки ёки учта учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳолатда у «Барселона»га қарши баҳсни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» апелляция беради, бироқ клубда дисквалификация муддати қисқартирилишига ишонч кам.

Шунингдек, «қаймоқранглилар» ҳимоячи Ибраима Конатега кўрсатилган сариқ карточка устидан ҳам шикоят қилади. Агар у яқинлашиб келаётган турда «Севилья»га қарши ўйинда яна сариқ карточка олса, «Эл-Класико»ни ўтказиб юбориши мумкин.

Киритилди: 08:53, 12.10.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик