"Пари Сен-Жермен" ва Франция терма жамоаси қанот ҳужумчиси Магнес Аклиуш Луис Энрике ҳамда Зинедин Зидан қўл остида ишлаш борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бу жуда ажойиб. Зидан ва Энрике қўл остида машғулот ўтказиш — ақлбовар қилмас даражадаги, ўзига хос тажриба. Халқаро танаффус давомида кўплаб янгиликлар бўлди. Бу ҳам қувонарли", — деди Аклиуш журналистларга.
24 ёшли футболчи жорий мавсумда "ПСЖ" сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Аклиуш сўнгги халқаро танаффус давомида Франция терма жамоаси таркибида 2 та ўйинда иштирок этди. Бироқ ушбу баҳсларда гол ёки ассист қайд эта олмади.













