Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Барселона» Ла Лига ва Чемпионлар лигасида чемпионликка асосий даъвогар деб топилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» жорий мавсумда нафақат Испания Ла Лигаси, балки УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида баҳоланмоқда.

Испания чемпионатининг 8-туридан сўнг букмекерлик компаниялари таҳлилчилари ўз ҳисоб-китобларини янгилади. Унга кўра, «Барселона»нинг 2026/27 йилги мавсумда Ла Лига чемпиони бўлиш эҳтимоли 78,3 фоизга баҳоланган.

13–14 октябрь кунлари УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Мутахассислар мазкур мусобақада ҳам Ханс-Дитер Флик бошқараётган «Барселона»ни асосий фаворит сифатида кўрмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, каталонияликларнинг 2026/27 йилги Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли 23 фоизга етган. Сентябрь ойи бошида бу кўрсаткич тахминан 17 фоизни ташкил этган эди.

Мазкур рейтингда иккинчи ўринни 15 фоизлик кўрсаткич билан Мюнхеннинг «Бавария» клуби эгаллаб турибди.

Учинчи поғонадан эса «Пари Сен-Жермен» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари жой олган. Ҳар икки жамоанинг чемпионлик имконияти 14 фоизга баҳоланмоқда.

Шу тариқа, таҳлилчилар баҳосига кўра, «Барселона» айни пайтда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолибликка эришиш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 16:43, 12.10.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик