Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа 0-5 Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод 1-4 Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 22:45 Шахтёр - Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой - Штутгарт
04/11 01:00 Барселона - Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд - Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт - Лилль
04/11 01:00 ЛАСК - Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед - Рома
04/11 01:00 Вильярреал - ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико - Бавария

Эмилиан Карас: «Биз ўйин тарафлама бўш келмадик»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Эмилиан Карас Элит Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасида бўлиб ўтган "Ал-Қодисия" билан учрашувдан сўнг мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.

"Майдонда яхши ва кескин курашларга бой ўйин кечди. Ҳар икки жамоа кўплаб вазиятлар яратди, баҳсда кўпроқ голлар урилиши ҳам мумкин эди. Рақибнинг қарши ва тез ҳужумларидан эҳтиёт бўлишни йигитларга айтгандик, бироқ барибир жаҳон даражасидаги ҳужумкор ўйинчилар билан меҳмонлар бир неча вазиятларни юзага келтиришди. Биз ўйин тарафлама бўш келмадик. Биринчи бўлимдаги голимиз ВАР орқали бекор қилинди. Иккинчи бўлимда ҳужумда тўғрироқ ўйнадик. Беллашув охирида ҳисобни тенглаштирдик ва ғалабага яқинроқ эдик. Бир неча имкониятлардан фойдалана олмадик. Баҳсдаги ҳолатга қараб тактик ўзгаришлар қилдик. Собирхўжаев марказий ҳимоячи ўрнига тушгач, ҳужумда футболчимиз бир нафарга кўпайди. Натижада босим қилдик ва гол урдик.

Ҳамиша шундай даражада ўйнашни истаган бўлардик. Лекин чемпионат ўйинларида руҳий ҳолат барибир ўзгаради. Машғулот ва учрашувларда боримизни бериб, иштиёқ билан ўйнашда давом этишга уринамиз. Шунда ўсишга эришамиз. Бугун кучли жамоага қарши дадил ўйнай олдик деб ўйлайман", — деди Эмилиан Карас.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 07:08, 13.10.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик