Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Негрейра иши» ҳозиргача ҳеч қандай оқибатларга олиб келмагани учун Испания расмийларини танқид қилди.
«Фақат бир нарсани айтаман: италияликларни табриклайман. Нима учунлигини биласизми? Чунки Италия «Кальчополи» можароси ҳақиқатан ҳам «Кальчополи»га айланган ягона мамлакат.
Испанияда эса нима содир бўлган бўлса, ўша содир бўлди ва буни ҳамма билади. Аммо, афтидан, ҳозиргача... Нафас олиш унчалик осон эмас. Ҳозирча ҳеч нарса содир бўлмади. Умуман ҳеч нарса.
Агар ҳеч қандай чора кўрилмаса, бу ҳакамлик соҳасидаги энг йирик коррупцион можарога айланиши мумкин», — деди Моуриньо Prime Video Italia нашрига берган интервьюсида.













